Қумқўрғон тумани “Барака савдо” мажмуасининг 3-қаватида 8-март-Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан аёллар учун байрам тадбири бўлиб ўтади. Айни дақиқаларда ушбу савдо марказида тайёргарлик жараёнлари амалга оширилмоқда. Туман ҳокими Р.Гаппаров байрам тадбирига тайёргарлик жараёнлари билан яқиндан танишди.
Донолар айтганидек, дунёда аёл меҳрининг баҳосини ўлчайдиган меъзон, тенглаштирадиган бойлик йўқ. Аёл деган улуғ хилқатда нозик таъб, буюк қалб, бетакрор фидоийлик, она жасорати мужассамдир.
Қумқўрғон туманида 8-март халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Сурхон саноат қурилиш комппанияси томонидан ташкил этилган байрам тадбири ҳам ўзгача шукуҳ, кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.
Малика Эгамбердиева, Ситора Омонқулова ва туман маданият бўлимининг санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага манзур бўлди.
Табиат мўжизаларига бой бўлган, энг гўзал фасиллардан бири бўлган баҳор айёмида хотин-қизлар байрамини нишонлаймиз.
Бу ҳам бежизга эмас. Аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келишининг ўзи ҳам мўжизадир аслида.
Қумқўрғон тумани Тумарис тантаналар саройида 8-март "Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан республикамизнинг машхур санъаткорлари Гулинур, Қаҳ-қаҳа жамоаси иштирокида байрам консерт дастури бўлиб ўтди.
Туманимиз аёллари тўкин дастурхон атрофида байрамни кўтаринки кайфиятда нишонлашди.
Қумқърғон туманидаги 33-сонли умумтаълим мактабида 8-март "Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда тумандаги барча мактаб директорлари, бўлим ходимлар иштирок этдилар. Халқ та'лими бўлим мудири Н. Исматов сўз олиб, барча аёлларни байрам билан табриклади.
"Энг яхши хорижий тил мактаби" танлови ғолибларини ҳам тақдирландилар. ХТБ тизимида фаолият кўрсатаётган барча аёлларни туман халқ таълими бўлими ҳамда таълим ва фан ходимлари касаба уюшма бўлинмасининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирлади.
Азалдан аёлларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, уларга ғамхўрлик қилиш миллий қадриятларимизнинг ажралмас қисми саналади.
Улар бежиз ёшариш ва янгиланиш фасли – баҳорга қиёсланмайди. Мамлакатимизда лобар, иродали, ишбилармон, истеъдодли хотин-қизлар доимо эътироф этилиб, эъзозланади.
8-март-Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан 3-10-март кунлари “Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги” деб эълон қилинган.
Ушбу байрам муносабати билан Қумқўрғон тумани Маҳалла марказида “Аёлни эъзозлаш-эзгулик ва адолат мезони” ғояси остида тадбир ташкил этилди.
Унда туман ҳокиминиг оринбосари Б.Джумев, Маҳалла хайрия жамоат фонди раҳбари Б.Менглибоевлат иштирок этишди.
Маҳалла тизимида фаолият олиб бораётган аёлларларга эҳтиром кўрсатилди.
Туман Маҳалла ва оилани қоʻллаб-қувватлаш бўлими томонидан соҳада фаолият кўрсатаётган хотин-қизларга байрам совгʻалари топширилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024