Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022-йил 3-мартдаги“Ички ишлар органларида коррупсияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш ҳамда коррупсиявий омилларни олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 56-сонли буйруғи ҳамда 2024-йил 15-апрелдаги 126-сон фармойиши ижросини таъминлаш ва 2024-йил апрел ойининг учинчи ўн кунлиги Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида “Коррупсияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги” деб эълон қилинганлиги муносабати билан Қумқўрғон тумани Ички ишлар бўлимида семинар ташкил этилди.
Учрашувда вилоят ҳокими томонидан туманларда аҳоли саломатлигини асраш, касалликларни аниқлаш, даволаш ҳамда профилактика ишларини ташкил этиш борасида йўл қўйилган камчиликлар танқид қилинди ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, патронаж хизматини сифат жиҳатидан яхшилаш бўйича соҳа масъулларига вазифалар белгилаб берилди.
Қумқўрғон туман тиббиёт бирлашмасида туман ҳокими Анвар Нормаматов, туман ҳокимининг ўринбосари Нормўмин Алланазаров, тиббиёт бирлашмасига бириктирилган куратор-Вилоят тери-таносил диспансери бош врачи Қудрат Хакимов ва туман тиббиёт бирлашма бошлиғи Норали Хидаевлар иштирокида марказий шифохонаси атрофида жойлашган дорихона ходимлари ва туман тиббиёт бирлашмаси шифокорларига йиғилиш бўлиб ўтди.
Қумқўрғон тумани "Азларсой" маҳалла фуқаролар йиғинида туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси,Оила ва хотин қизлар бўлими билан ҳамкорликда туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси етакчи мутахассиси Ш.Жураева томонидан Сурхондарё вилояти Маънавият ва маърифат кенгашининг 2022-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича мўлжалланган "ЙЎЛ ХАРИТАСИ"нинг 17-банднинг ижросини таъминлаш мақсадида Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни аҳолига етказиш, маҳаллийчилик, коррупсияга қарши курашиш мақсадида “Сурхондарё вилоятини коррупсиядан ҳоли ҳудуд”га айлантириш бўйича ҳамда туман ҳокими ўринбосари Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Жумаева томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини муҳокамаси юзасидан аҳоли ва ёшлар ўртасида тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024