ҚУМҚЎРҒОНДА 1 -ЛИГА ФУТБОЛ ЎЙИНИ БЎЛИБ ЎТДИ

Қумқўрғон тумани Алпомиш ўйингоҳида футбол бўйича 1-лига чемпионати доирасида туманимизнинг “Қумқўргон-1977" жамоаси Тошкент шаҳрининг “Дўстлик” жамоаси билан майдонда тўп сурди. Қизғин бахсларга бой бўлган ўйин 1:1 ҳисобда дуранг натижа қайд этилди.

Энг яхши ўйинчилар туман ҳокими Р.Гаппаров томонидан рағбатлантирилди. Футболчиларимизга юқори кайфият бағишлаш учун туман маданият бўлими ходимлари томонидан концерт дастури намойиши бўлиб ўтди.