ҚАБРИСТОНЛАРДА ҲАШАР

Қумқўрғон тумани Боболочин махалласи Ғойиб ота, Ғалаба махалласи Қўйимазорат ота қабристонларида ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ҳашар ташкил этилди.

Ҳашар давомида қабристон атрофи ёввойи ўтлар ва хос-хашаклардан тозаланиб, дарахт кўчатлари экилди.

Қабристонининг атрофига бетон устунлар ўрнатилиб, темир симли тўрлар билан ўралди.