Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгашининг 6- чақириқ 38- сессияси

KUN TARTIBI

  1. Qumqoʻrgʻon tumani hokimi Gapparov Raxmatulla Boboxonovichning Qumqoʻrgʻon tumanida 2021-yilgi ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish yakunlari hamda 2022-yilga moʻljallangan rejalar va tumanimizning ijtimoiy-iqtisodiy ahvolini yaxshilash boʻyicha “Xalqqa murojaati” toʻgʻrisida
  2. Boshqa masalalar

Xalq deputatlari tuman Kengashining

oʻttiz sakkizinchi sessiyasi

ISH REGLAMENTI

 

  1. Maʼruzalar uchun -        15 daqiqagacha
  2. Soʻzga chiquvchilar uchun -        3 daqiqagacha
  3. Maʼlumotlar uchun -        3 daqiqagacha

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-масала ЛОЙИХА

Ўзбекистон Республикаси

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти

Қумқўрғон тумани Кенгаши

ҚАРОРИ

 

O٬zbekiston Respublikasi

Xalq deputatlari

Surxondaryo viloyati

Qumqo`rg`on tumani Kengashi

QARORI

20__  йил “____”  _______         №  _______                             Қумқўрғон т.

 

Қумқўрғон тумани ҳокими Гаппаров Рахматулла Бобохоновичнинг Қумқўрғон туманида 2021 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда 2022 йилга мўлжалланган режалар ва туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш бўйича “Халққа мурожаати” тўғрисида

 

Туманнинг ишлаб чиқариш ва меҳнат салоҳиятидан оқилона фойдаланиш, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш соҳаларини ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш орқали аҳолининг, хусусан хотин-қизлар, ёшлар ва кам таъминланган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, даромадлари ва турмуш даражасини изчил ошириш, туманнинг меъморий қиёфасини тубдан ўзгартириш, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани янада яхшилаш мақсадида 2022 йил учун инфратузилма лойиҳаларининг ишлаб чиқилиши, жойларда ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ва бандликни таъминлаш мақсадида халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгаши қарор қилади:

 

  1. Қумқўрғон тумани ҳокими Р.Б.Гаппаровнинг “Халққа мурожаати” маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Туман ҳокимининг биринчи ва тармоқлар бўйича ўринбосарлари (М.Қултаев, Ж.Шопўлатов, Н.Алланазаров, Ч.Шоймуротов, Б.Джумаев, Қ.Алматов), тумандаги барча корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда:

туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳолининг, хусусан хотин-қизлар, ёшлар ва кам таъминланган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадларини ва турмуш даражасини ошириш;

янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш орқали саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш;

аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, шу жумладан, ички йўлларни ва ижтимоий соҳа объектларини реконструкция қилиш ва қайта таъмирлаш, аҳолининг тоза ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси билан таъминланганлик даражасини ошириш;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш ва уларни қайта ишлаш даражасини ошириш ишларини жадал ривожлантириш;

туманда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш чораларини кўрсин.

  1. Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари (М.Қултаев, Ж.Шопўлатов, Н.Алланазаров, Ч.Шоймуротов, Б.Джумаев, Қ.Алматов), тумандаги тижорат банклари билан биргаликда туманнинг ички имкониятидан келиб чиққан ҳолда:

саноатда чуқур қайта ишлашни таъминлаш мақсадида маҳаллий хом-ашё базасини, шу жумладан, қурилиш материаллари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан, пахта, ипак, сут, гўшт, балиқ, мева-сабзавотлар, доривор ўсимликлар ва шу каби муҳим ишларни амалга ошириш орқали 2022 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини, саноат маҳсулотлари ҳажмини, хизматлар ҳажмини ошириш чораларини кўриш;

тумандаги саноат корхоналари билан кооперацияга эга вертикал ва горизонтал интеграциялашган ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш;

фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва қувватлари, шу жумладан, фаолияти тўхтаган ташкилотлар негизида мавжуд имкониятларни мақбуллаштириш ҳисобига ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмасига эга кичик саноат зоналари ҳудудида қўшилган қийматлар занжирини чуқурлаштиришга қаратилган янги лойиҳаларни амалга ошириш;

туман иқтисодиётининг битта ёки иккита тармоқ маҳсулоти нарх конъюнктурасига боғлиқлигини камайтиришга, ҳудуд саноати ва урбанизация жараёнининг мувозанатли ривожланишига қаратилган ишлаб чиқаришнинг тармоқ ва ҳудудий диверсификациясини таъминлаш;

туманнинг экспорт имкониятларини кенгайтириш ва импортга боғлиқлигини камайтиришга қаратилган кенг турдаги тайёр рақобатбардош машинасозлик, электротехника маҳсулотлари ва истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни устувор қўллаб-қувватлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш;

тижорат банклари инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган ташаббускорларга лойиҳаларини ўз вақтида молиялаштиришга, шу жумладан, хорижий инвестицияларни ва кредитларни жалб қилишга зарур амалий ёрдам кўрсатиш вазифалари юклансин.

  1. Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари (М.Қултаев, Ж.Шопўлатов, Н.Алланазаров, Ч.Шоймуротов, Б.Джумаев, Қ.Алматов), Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги Қумқўрғон тумани бўлими (Х.Юлдошев) билан биргаликда:

транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси мавжуд ёки ўтказиш осон бўлган фаолият юритмаётган корхоналар балансидаги бино иншоотлар ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер майдонларини хатловдан ўтказган ҳолда аниқланган бўш бино ва иншоотлар ҳамда ер майдонларини электрон аукцион орқали тадбиркорлик субъектларига сотишни;

  1. Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари (М.Қултаев, Ж.Шопўлатов, Н.Алланазаров, Ч.Шоймуротов, Б.Джумаев, Қ.Алматов) туман Бандлик бўлими (У.Сафаров) билан биргаликда:

меҳнат бозоридаги ҳақиқий ҳолатни чуқур таҳлил қилиш асосида аҳоли бандлигини таъминлашга доир ҳудудий ва тармоқ дастурларни шакллантириш, уларнинг бажарилишини мувофиқлаштириш, янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаларини ишлаб чиқиш ва аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари учун иш жойлари захирасини (квота) белгилаш юзасидан аниқ мақсадга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

ишчилар малакасини мунтазам ошириб бориш;

ноқонуний меҳнат миграцияси ва норасмий бандлик ҳолатларини камайтириш;

ташкил этилган иш ўринларининг ҳисобини юритиш ва ҳаққонийлигини таъминлаш масалаларида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда кенг жамоатчилик ўртасида ўзаро ҳамкорлик механизмлари бўйича зарур чораларни амалга ошириш чораларини кўрсин.

  1. Сектор раҳбарлари (Р.Гаппаров, Ш.Акрамов, Н.Нарзуллаев, З.Турсунов), туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари (М.Қултаев, Ж.Шопўлатов, Н.Алланазаров, Ч.Шоймуротов, Б.Джумаев, Қ.Алматов) билан биргаликда:

биринчидан, уй-жой коммунал ва йўл хўжалиги, энергия, сув ва иссиқлик таъминоти, транспорт қатнови, архитектура, арзон уй-жойлар қуриш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, намунавий маҳалла ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини шакллантириш соҳасидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш бўйича аниқ мақсадга қаратилган тадбирларни;

иккинчидан, ижтимоий муҳофазанинг манзиллилиги, истеъмол бозорида нархларнинг барқарорлиги, ижтимоий соҳа объектлари, энг аввало, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа муассасаларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича таъсирчан механизмларни;

учинчидан, ҳудудларни жадал иқтисодий ривожлантириш, шу жумладан, уларнинг табиий, иқтисодий ва инсон салоҳиятидан самарали фойдаланиш, қурилиши тугалланмаган объектлардан, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш ва ер майдонларидан оқилона фойдаланиш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисми ва ҳудуднинг экспорт имкониятларини кенгайтириш, жойларда замонавий бозор инфратузилмасини ташкил этиш, хизмат кўрсатиш, туризм соҳаларини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш бўйича комплекс чора-тадбирларни;

тўртинчидан, деҳқон хўжаликлари, томорқа учун ажратилган ерлардан мақсадли фойдаланиш, мева-сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа фаолият турларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишда фермер хўжаликларига кўмаклашиш;

бешинчидан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорликда ҳуқуқбузарликларни, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида профилактика қилиш ҳамда уларни барвақт олдини олиш;

аҳолини иқтисодиётнинг турли соҳаларида бандлигини таъминлаш, айниқса ёшлар ва хотин-қизлар бандлигига алоҳида эътибор қаратиш, минтақада ишсизлик даражасини сезиларли даражада камайтириш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни амалга оширсин.

  1. Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари (М.Қултаев, Ж.Шопўлатов, Қ.Алматов, Ч.Шоймуратов), биргаликда:

минтақавий иқтисодиётни барқарор юқори суръатларда ўстириш - мавжуд табиий ресурсларни комплекс ва самарали ўзлаштириш, иқтисодий салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш, шунингдек хорижий инвестициялар ҳажмларини кўпайтириш ҳисобига ялпи минтақавий маҳсулотнинг ҳажмини ошириш;

замонавий қайта ишловчи ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни давом эттириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни, биринчи навбатда, ишчи кучи кўп бўлган ва саноат ривожланишида ўзлаштириш ҳисобига саноатнинг ялпи минтақавий маҳсулот таркибидаги улушини кўпайтириш;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, айниқса қишлоқ жойларда жадал ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, кичик бизнеснинг ялпи минтақавий маҳсулотдаги улушини кўпайтириш ва шу асосда аҳоли бандлиги муаммоларини ҳал этиш ҳамда аҳолининг реал даромадларини оширишни таъминлаш;

хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасида, айниқса қишлоқ жойларда, тадбиркорлик ташаббусларини янада кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, унинг ялпи минтақавий маҳсулот таркибидаги улушини янада ўсишини таъминлаш юзасидан аниқ-ҳисоб китобларга асосланган чора-тадбирларни амалга оширсин.

  1. Туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари амалга оширилган ишлар юзасидан Халқ депутатлари Қумқўрғон туман Кенгашига ҳар чорак якуни билан ҳисобот бериб борсинлар.
  2. Қумқўрғон тумани ҳокими Р.Б.Гаппаровнинг “Халққа мурожаати” оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.
  3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари (С.Турақулов, М.Намозов, А.Самадов, Қ.Турсунова, А.Абдурахимов, Ш.Абдусаматов, Р.Менгзияева) зиммаларига юклансин.

 

 

Сессия раиси                                                              Ч.Қултаев

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Qumqoʻrgʻon tumani hokimi Gapparov Raxmatulla Boboxonovichning Qumqoʻrgʻon tumanida 2021-yilgi ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish yakunlari hamda 2022-yilga moʻljallangan rejalar va tumanimizning ijtimoiy-iqtisodiy ahvolini yaxshilash boʻyicha “Xalqqa murojaati” toʻgʻrisida

 

Tumanning ishlab chiqarish va mehnat salohiyatidan oqilona foydalanish, sanoat, qishloq xoʻjaligi, xizmat koʻrsatish sohalarini hamda oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish boʻyicha istiqbolli loyihalarni amalga oshirish orqali aholining, xususan xotin-qizlar, yoshlar va kam taʼminlangan fuqarolarning bandligini taʼminlash, daromadlari va turmush darajasini izchil oshirish, tumanning meʼmoriy qiyofasini tubdan oʻzgartirish, muhandislik-kommunikatsiya va ijtimoiy infratuzilmani yanada yaxshilash maqsadida 2022-yil uchun infratuzilma loyihalarining ishlab chiqilishi, joylarda ishlab chiqarish hajmini kengaytirish va bandlikni taʼminlash maqsadida xalq deputatlari Qumqoʻrgʻon tumani Kengashi qaror qiladi:

 

  1. Qumqoʻrgʻon tumani hokimi R.B.Gapparovning “Xalqqa murojaati” maʼlumot va ijro uchun qabul qilinsin.
  2. Tuman hokimining birinchi va tarmoqlar boʻyicha oʻrinbosarlari (M.Qultaev, J.Shopoʻlatov, N.Allanazarov, Ch.Shoymurotov, B.Djumaev, Q.Almatov), tumandagi barcha korxona va tashkilotlar rahbarlari bilan birgalikda:

tumanni ijtimoiy-iqtisodiy jihatdan yanada rivojlantirish, aholining, xususan xotin-qizlar, yoshlar va kam taʼminlangan fuqarolarning bandligini taʼminlash orqali ularning daromadlarini va turmush darajasini oshirish;

yangi ishlab chiqarish quvvatlarini yaratish, mavjud ishlab chiqarish quvvatlarini modernizatsiya qilish orqali sanoat mahsulotlari ishlab chiqarish hajmlarini koʻpaytirish;

aholini tadbirkorlikka keng jalb qilish va oilaviy tadbirkorlikni yanada rivojlantirish uchun qulay shart-sharoitlar yaratish;

muhandislik-kommunikatsiya va ijtimoiy infratuzilmani rivojlantirish, shu jumladan, ichki yoʻllarni va ijtimoiy soha obyektlarini rekonstruksiya qilish va qayta taʼmirlash, aholining toza ichimlik suvi, tabiiy gaz, elektr energiyasi bilan taʼminlanganlik darajasini oshirish;

sugʻoriladigan yerlarning meliorativ holatini yaxshilash, qishloq xoʻjaligi mahsulotlari yetishtirishni koʻpaytirish va ularni qayta ishlash darajasini oshirish ishlarini jadal rivojlantirish;

tumanda obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish ishlarini jadallashtirish yuzasidan zarur chora-tadbirlarni amalga oshirish choralarini koʻrsin.

  1. Tuman hokimining tarmoqlar boʻyicha oʻrinbosarlari (M.Qultaev, J.Shopoʻlatov, N.Allanazarov, Ch.Shoymurotov, B.Djumaev, Q.Almatov), tumandagi tijorat banklari bilan birgalikda tumanning ichki imkoniyatidan kelib chiqqan holda:

sanoatda chuqur qayta ishlashni taʼminlash maqsadida mahalliy xom-ashyo bazasini, shu jumladan, qurilish materiallari hamda qishloq xoʻjaligi mahsulotlari, xususan, paxta, ipak, sut, goʻsht, baliq, meva-sabzavotlar, dorivor oʻsimliklar va shu kabi muhim ishlarni amalga oshirish orqali 2022-yilda yalpi hududiy mahsulot hajmini, sanoat mahsulotlari hajmini, xizmatlar hajmini oshirish choralarini koʻrish;

tumandagi sanoat korxonalari bilan kooperatsiyaga ega vertikal va gorizontal integratsiyalashgan ishlab chiqarishlarni tashkil qilish;

foydalanilmayotgan ishlab chiqarish maydonlari va quvvatlari, shu jumladan, faoliyati toʻxtagan tashkilotlar negizida mavjud imkoniyatlarni maqbullashtirish hisobiga hamda ishlab chiqarish infratuzilmasiga ega kichik sanoat zonalari hududida qoʻshilgan qiymatlar zanjirini chuqurlashtirishga qaratilgan yangi loyihalarni amalga oshirish;

tuman iqtisodiyotining bitta yoki ikkita tarmoq mahsuloti narx konyunkturasiga bogʻliqligini kamaytirishga, hudud sanoati va urbanizatsiya jarayonining muvozanatli rivojlanishiga qaratilgan ishlab chiqarishning tarmoq va hududiy diversifikatsiyasini taʼminlash;

tumanning eksport imkoniyatlarini kengaytirish va importga bogʻliqligini kamaytirishga qaratilgan keng turdagi tayyor raqobatbardosh mashinasozlik, elektrotexnika mahsulotlari va isteʼmol tovarlari ishlab chiqarishni ustuvor qoʻllab-quvvatlash boʻyicha kechiktirib boʻlmaydigan ishlarni amalga oshirish;

tijorat banklari investitsiya loyihalarini amalga oshiruvchi hamda tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirish istagini bildirgan tashabbuskorlarga loyihalarini oʻz vaqtida moliyalashtirishga, shu jumladan, xorijiy investitsiyalarni va kreditlarni jalb qilishga zarur amaliy yordam koʻrsatish vazifalari yuklansin.

  1. Tuman hokimining tarmoqlar boʻyicha oʻrinbosarlari (M.Qultaev, J.Shopoʻlatov, N.Allanazarov, Ch.Shoymurotov, B.Djumaev, Q.Almatov), Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi kadastr agentligi Qumqoʻrgʻon tumani boʻlimi (X.Yuldoshev) bilan birgalikda:

transport va muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi mavjud yoki oʻtkazish oson boʻlgan faoliyat yuritmayotgan korxonalar balansidagi bino inshootlar va qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan boʻsh yer maydonlarini xatlovdan oʻtkazgan holda aniqlangan boʻsh bino va inshootlar hamda yer maydonlarini elektron auksion orqali tadbirkorlik subyektlariga sotishni;

  1. Tuman hokimining tarmoqlar boʻyicha oʻrinbosarlari (M.Qultaev, J.Shopoʻlatov, N.Allanazarov, Ch.Shoymurotov, B.Djumaev, Q.Almatov) tuman Bandlik boʻlimi (U.Safarov) bilan birgalikda:

mehnat bozoridagi haqiqiy holatni chuqur tahlil qilish asosida aholi bandligini taʼminlashga doir hududiy va tarmoq dasturlarni shakllantirish, ularning bajarilishini muvofiqlashtirish, yangi ish oʻrinlarini tashkil etish boʻyicha davlat buyurtmalarini ishlab chiqish va aholining ijtimoiy ehtiyojmand qatlamlari uchun ish joylari zaxirasini (kvota) belgilash yuzasidan aniq maqsadga yoʻnaltirilgan kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirish;

ishchilar malakasini muntazam oshirib borish;

noqonuniy mehnat migratsiyasi va norasmiy bandlik holatlarini kamaytirish;

tashkil etilgan ish oʻrinlarining hisobini yuritish va haqqoniyligini taʼminlash masalalarida mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari hamda keng jamoatchilik oʻrtasida oʻzaro hamkorlik mexanizmlari boʻyicha zarur choralarni amalga oshirish choralarini koʻrsin.

  1. Sektor rahbarlari (R.Gapparov, Sh.Akramov, N.Narzullaev, Z.Tursunov), tuman hokimining tarmoqlar boʻyicha oʻrinbosarlari (M.Qultaev, J.Shopoʻlatov, N.Allanazarov, Ch.Shoymurotov, B.Djumaev, Q.Almatov) bilan birgalikda:

birinchidan, uy-joy kommunal va yoʻl xoʻjaligi, energiya, suv va issiqlik taʼminoti, transport qatnovi, arxitektura, arzon uy-joylar qurish, hududlarni obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish, namunaviy mahalla va xususiy uy-joy mulkdorlari shirkatlarini shakllantirish sohasidagi muammolarni aniqlash hamda hal etish boʻyicha aniq maqsadga qaratilgan tadbirlarni;

ikkinchidan, ijtimoiy muhofazaning manzilliligi, isteʼmol bozorida narxlarning barqarorligi, ijtimoiy soha obyektlari, eng avvalo, sogʻliqni saqlash, taʼlim va boshqa muassasalarning samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlash boʻyicha taʼsirchan mexanizmlarni;

uchinchidan, hududlarni jadal iqtisodiy rivojlantirish, shu jumladan, ularning tabiiy, iqtisodiy va inson salohiyatidan samarali foydalanish, qurilishi tugallanmagan obyektlardan, foydalanilmayotgan ishlab chiqarish va yer maydonlaridan oqilona foydalanish, mahalliy byudjetlarning daromad qismi va hududning eksport imkoniyatlarini kengaytirish, joylarda zamonaviy bozor infratuzilmasini tashkil etish, xizmat koʻrsatish, turizm sohalarini rivojlantirish, tadbirkorlik subyektlariga amaliy yordam koʻrsatish hamda yangi ish oʻrinlarini yaratish boʻyicha kompleks chora-tadbirlarni;

toʻrtinchidan, dehqon xoʻjaliklari, tomorqa uchun ajratilgan yerlardan maqsadli foydalanish, meva-sabzavotchilik, chorvachilik, parrandachilik, baliqchilik, asalarichilik va boshqa faoliyat turlarini rivojlantirish, qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishini tashkil etishda fermer xoʻjaliklariga koʻmaklashish;

beshinchidan, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari bilan oʻzaro hamkorlikda huquqbuzarliklarni, ayniqsa voyaga yetmaganlar va yoshlar oʻrtasida profilaktika qilish hamda ularni barvaqt oldini olish;

aholini iqtisodiyotning turli sohalarida bandligini taʼminlash, ayniqsa yoshlar va xotin-qizlar bandligiga alohida eʼtibor qaratish, mintaqada ishsizlik darajasini sezilarli darajada kamaytirish boʻyicha taʼsirchan chora-tadbirlarni amalga oshirsin.

  1. Tuman hokimining tarmoqlar boʻyicha oʻrinbosarlari (M.Qultaev, J.Shopoʻlatov, Q.Almatov, Ch.Shoymuratov), birgalikda:

mintaqaviy iqtisodiyotni barqaror yuqori surʼatlarda oʻstirish - mavjud tabiiy resurslarni kompleks va samarali oʻzlashtirish, iqtisodiy salohiyatidan toʻliq foydalanish, shuningdek xorijiy investitsiyalar hajmlarini koʻpaytirish hisobiga yalpi mintaqaviy mahsulotning hajmini oshirish;

zamonaviy qayta ishlovchi ishlab chiqarishlarni tashkil etish, ishlab chiqarish quvvatlarini modernizatsiya qilish va texnologik jihatdan qayta jihozlashni davom ettirish, raqobatbardosh mahsulotlar ishlab chiqarishni, birinchi navbatda, ishchi kuchi koʻp boʻlgan va sanoat rivojlanishida oʻzlashtirish hisobiga sanoatning yalpi mintaqaviy mahsulot tarkibidagi ulushini koʻpaytirish;

kichik biznes va xususiy tadbirkorlikni, ayniqsa qishloq joylarda jadal rivojlantirishni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash, kichik biznesning yalpi mintaqaviy mahsulotdagi ulushini koʻpaytirish va shu asosda aholi bandligi muammolarini hal etish hamda aholining real daromadlarini oshirishni taʼminlash;

xizmatlar koʻrsatish va servis sohasida, ayniqsa qishloq joylarda, tadbirkorlik tashabbuslarini yanada kengaytirish uchun qulay shart-sharoitlar yaratish, uning yalpi mintaqaviy mahsulot tarkibidagi ulushini yanada oʻsishini taʼminlash yuzasidan aniq-hisob kitoblarga asoslangan chora-tadbirlarni amalga oshirsin.

  1. Tuman hokimining oʻrinbosarlari, tegishli tashkilot rahbarlari amalga oshirilgan ishlar yuzasidan Xalq deputatlari Qumqoʻrgʻon tuman Kengashiga har chorak yakuni bilan hisobot berib borsinlar.
  2. Tuman hokimligi axborot xizmati N.Jumayeva, “Qumqoʻrgʻon sadosi” tuman gazetasi tahririyati (R.Mengziyayeva)ga tuman hokimi R.B.Gapparovning “Xalqqa murojaati” ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilinsin.
  3. Ushbu qarorning ijrosini nazorat qilish xalq deputatlari tuman Kengashining doimiy komissiyalari (S.Turaqulov, M.Namozov, A.Samadov, Q.Tursunova, A.Abduraximov, Sh.Abdusamatov, R.Mengziyayeva) zimmalariga yuklansin.