2-СЕКТОРДА АРЗОНЛАШТИРИЛГАН САВДО ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

Қумқўрғон тумани 2-сектор ҳудуди “Халаки" маҳалласида туман прокуратураси ташаббуси билан арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ташкил этилди.

Мазкур ярмарка ушбу ҳудуд аҳолиси учун қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамёнбоп нархларда сотиб олиш имконини берди.

Бу каби ташаббуслар аҳолига арзон ва сифатли маҳсулотларни етказиш билан бирга нархларнинг сунъий ва асоссиз равишда оширилишига йўл қўймасликка олиб келмоқда.