3-СЕКТОР ҲУДУДИДАГИ ХОНАДОНЛАРГА ҲАМ БАЙРАМ СОВҒАСИ УЛАШИЛДИ

Аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, уларнинг янги йил байрамини кўтаринки кайфиятда, тўкин дастурхон атрофида кутиб олишлари учун Давлат раҳбари ташаббуси билан бир марталик пул маблағлари тарқатилмоқда.

Қумқўрғон тумани 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Н.Нарзуллаев ҳам ўз ҳудудига қарашли маҳаллаларда кам таъминланган оилаларга ажратилган 800 000 сўм миқдордаги пул маблағларини топширди ва Президент табригини ўқиб берди.