2-СЕКТОРДА МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Қумқўрғон туман прокурорининг ташаббуси билан туман бандликка kўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда жорий йилнинг 24 декабрь куни 2-секторда меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Унда 31 та ташкилот ўзларининг 255 та бўш иш ўринлари билан қатнашиб, ярмарка давомида 2 нафар ёшлар ҳамда 2 нафар ишсиз фуқароларга ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилди.
Бундан ташқари, 2 нафар темир дафтардаги оилалар, 2 нафар аёллар ҳамда 1 нафар ёшларга тикув машинкалари берилиб, уларнинг даромад олишлари учун амалий ёрдам кўрсатилди.