ТУМАН КЕНГАШИНИНГ 73-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгашининг 73-сессиясида туман Кенгаши депутатлари, ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этди. Сессия ишига Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Анвар Нормаматов раислик қилди.

Сессия кун тартибида Қумқўрғон тумани ҳудудини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, кам таъминланган оилаларни камбағаллик даражасидан чиқариш, аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш, “маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларнинг масъулиятини ошириш бо'йича 2024-йилнинг 1-чорагига мўлжалланган йўл харитасида белгиланган вазифалар ижросини ҳамда келгусида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида сектор раҳбарларининг ҳисботи тингланди.

Сессия кун тартибига қўйилган масалалар муҳокама этилиб, кўрилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди ҳамда қарорлар қабул қилинди.