ЯШИЛ МАКОНГА ЎЗ ҲИССАМНИ ҚЎШАМАН!

Айни кунларда Қумқўрғон тумандаги барча маҳаллаларда дарахт экиш, обдонлаштириш ва тозалик ишлар кенг кўламда олиб борилмоқда.

Бугун, "Қорсоқли ” маҳалласида бу эзгу юмушлар уюшқоқлик билан олиб борилаётганига гувоҳ бўлдик.

Хонадонларда мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазиш, экин ерларини шудгорлаш, тозалик, орасталик юмушлари уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда.