Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Ички йўллар равонлашмоқда

Бугунги кунда юртимиздаги чекка –чекка қишлоқларда ҳам ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш борасида ко'плаб амалий ишлар амалга оширилмоқда.

Шулар қаторида шаҳар, қишлоқ ва овулларнинг ички хўжалик йўлларини капитал ва жорий таъмирлаш бўйича Президентимиз томонидан тасдиқланган "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" давлат дастурлари амалда ўз исботини топмоқда.

Қумқўрғон тумани Исломобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудининг ички йўллари асфалтобетон қопламаси ва пиёдалар йўлакчаларини қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Ўз навбатида кўп йиллар яроқсиз бўлиб, аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлиб келаётган ушбу муаммолар бугунги кунда ўз ечимини топаётганидан аҳоли жуда ҳам мамнун бўлмоқда.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси