Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ҚУМҚЎРҒОНДА ШИФОКОРЛАР БАЙРАМИ НИШОНЛАНДИ

Инсон соғлиги энг катта бойлик ҳисобланади. Шифокорлар эса чин маънода бизнинг саломатлигимизни асраш ва мустаҳкамлаш йўлида фидокорона хизмат қилаётган соғлигимиз посбонларидир.

Юртимизда 15 йилдан буён ноябр ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда тиббиёт ходимлари байрами сифатида кенг нишонланади.

Сана муносабати билан Қумқўрғон туманида шифокорлар учун байрам тадбири ташкил этилди. Туман ҳокими Рахматулла Гаппаров соҳа ходимларини байрам билан қутлаб, тиббиёт ходимлари глобал пандемия шароитида дунё нажоткорига айланиб, чинакам қаҳрамон эканлигини эътироф этди.

Тадбир давомида соғлиқни сақлаш тизимида фаолият кўрсатаётган ходимларни туман ҳокими эсталик совғалар билан тақдирлади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси