Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Туман ҳокими “Сурхон соҳили“ маҳалласида жойлашган кичик саноат зонасига ташриф буюрди.

Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов ҳафталик иш режасига мувофиқ туманда мавжуд ишлаб чиқариш корхоналар фаолиятини ўрганиш мақсадида “Сурхон соҳили“ маҳалласида жойлашган кичик саноат зоналарига ташриф буюрди.

Умумий ер майдони 0.55 гектар бўлган лойиҳа қиймати 4.7 млрд сўмлик ушбу кичик саноат зонасида 8 та тадбиркорлик субектлари ўз иш фаолиятини олиб бормоқда. Шунингдек ушбу тадбиркорлик субектларида 54 нафар фуқаролар доимий иш билан таъминланган.

Ўрганиш ишлари дастлаб "КУМКУРГАН ИНТЕР ТРАДЕ" МЧЖга қарашли аччиқ бодом ёғи ишлаб чиқарадиган заводи бўлди. Туман ҳокими завод фаолияти, ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда мавжуд имкониятлар билан танишди.

Шундан сўнг "ИДЕАЛ ТОШПЎЛАТОВЛАР" МЧЖга қарашли оққанд ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси бўлди. Умумий қиймати 1.2 млрд сўм бўлган ушбу корхона ўтган йили март ойида ишга тушурилган. Ҳозирги кунда корхона оққанд маҳсулотини ишлаб чиқармоқда. 5 та янги иш ўрни яратилган.

Сонги манзил “Фаравон Қурилиш” МЧЖга қарашли бетондан калодус ва бурчатка ишлаб чиқариш сехига ташриф буюриб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ва яратилган шарт-шароитлар билан танишди ва ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш бўйича тавсия бериб отди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси