Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ОТАЛАР ЙИҒИЛИШИ

Бугун Қумқўрғон тумани “Қорсоқли” маҳалласида жойлашган 80-умумтаълим мактабида оталар учрашуви бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Анвар Нормаматов, мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири вазифасини бажарувчи Салим Саидов ҳамда мактаб ўқувчиларининг оталари иштирок этди.

Учрашувда туман ҳокими томонидан юртбошимизнинг ёшларга қаратаётган эътиборлари ва яратилган имкониятлардан ёшларимиз тўғри фойдаланиши зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Учрашувга таклиф этилган оталар фарзанд тарбиясида ота-оналар ва ўқитувчилар ўртасида ишончли муносабатларни ўрнатиш, уларнинг муаммоларини бир-бири билан бўлишиш ва биргаликда ҳал қилиш, фарзанд тарбиясида оталарнинг ўрни ва аҳамиятини янада оширишни тизимли йўлга қўйиш зарурлиги бўйича фикр, мулоҳазалар билдиришди..

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси