Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Матбуотнинг жамиятда тутган ўрни

             Ҳозирги кунда биз барча оммавий ахборот воситаларининг босма шаклини матбуотда кўришимиз мумкин.  Матбуот ўзи нима?  Матбуот бу - барча босма маҳсулотларнинг мажмуи ва ахборот воситаларнинг  назарий  кўриниши  ҳисобланади. Умумий олиб қараганда даврий нашрлар, асосан газета ва журналлар фаолиятини ифодалайди. Шунингдек, матбуот ижтимоий онгимизнинг ўткир ва таъсирчан воситаси сифатида кишилик жамиятимида кучли ва фаол таъсир кўрсатади. Жамоатчилик фикр доирасининг кенгайишини шакллантиради. Омма ва ёшлар онгида муайян қарашларни сингдиришда қудратли ғоявий омил ҳисобланади.

    Матбуотнинг жамиятимизда тутган ўрни беқиёс ва самаралидир. Матбуотни энди экилган ниҳолга қиёсласак, у қанча бўй кўтарса, жамият шунча гўзал ва бетакрор кўринишга эга бўлади. У ҳаётнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий-ишлаб чиқариш, илмий-техникавий ва шу каби йўналишларини жуда жабҳаларда ёритиб беради.

   Матбуотнинг нима эканлиги билан биз кераклича билим ва кўникмаларга эга бўлдик. Эндиликда, матбуотнинг келиб чиқиш тарихи қандай бўлган ва ўз ичига бималарни олган? Шу ҳақида фикр мулоҳазалар юритамиз.

   Даставвал, матбуот 15-асрнинг ўрталарида Европа заминида таркиб топган. Оммавий ахборот воситалари, радиоешиттириш ва телевидения пайдо бўлгунига қадар, қарийб 5 аср мобайнида кишилараро оммавий мулоқотнинг, жамиятга ахборот етказишнингб билим ва ғоялар тарқатишнинг асосий воситаси саналган. Шунингдек, ўтган асрларда аҳоли жамиятда юз берётган янгиликларни ҳам матбуот орқали қабул қилган.

   Дастлабки босма нашрлар китоб, рисола ва варақлардан иборат бўлган, 17- арснинг бошларида газеталар сал кейинроқ журналлар юзага келган.

  Давр ривожлангани сари жамият ривожланар, жамият ривожлангани сари матбуот ҳам кенг кўламда ривожланиб борар эди, шу жумладан,19-асрнинг ўрталарида матбуот агентликлари (яъни информатсий агентлик) вужудга кела бошлади. 20-асрда эса оммавий ахборотнинг радио-эшиттириш ва телевидения сингари турлари пайдо бўлиши ва тараққий қилинишига қарамай, матбуот кишилик жамияти ўртасида ўз мавқеи ва ўрнига эга эди. У ижтимоий-сиёсий ҳаёт фаолиятининг ҳамма томон-ларига доимий ва самарали таъсир кўрсатяпти. Бутун дунёда матбуотнинг кенг, муттассил тарқалиб борётгани бунинг исботидир.

     Ўзбекистонда эса матбуотнинг таркиб топиши 19- асрнинг ярмини ўз ичига олади. Тошкентда 1870- йилда ўлжадаги мустамлакачи ҳукмронлар ташкил этган. " Туркис-таниские ведоности " ва " Туркистон вилоятининг газети " Марказий Осиёдаги матбуотнинг илк намунлари ҳисобланади. Туркистонда дастлабки тараққийпарвар миллий газеталар 1905-1907-йилларда фаолият кўрсата бошлади. Кейинчалик эса "Садои Туркистон", "Садои Фарг'она" ва "Нажот" газеталари, шунингдек "Ойина" журналинг чоп этилиши билан газетачилик жамияти бардавон давом этиб борар эди. Газеталарнинг бош мақсади Туркистонни саводли, маърифатли, тараққиётга эришга, мустақил давлат қилишга қаратилганди. Умуман олганда инсонларни юрт мустақиллигини мустаҳкам сақлаб, уни асраб-авайлашликка чорлайдиган бу газеталар эди. Газеталар инсон онг-у тафаккурининг асосий қуроли ва матбуот буларнинг бош манбаи эди.

     Матбуотнинг ўзига хослиги бу унинг тилида мужассам бўлар эди.Агарда, биз инсон яшашининг негизи деб юрагига қарайдиган бўлсак, матбуотнинг негизи деб унинг тилини назарда тутишимиз мумкин, чунки матбуотдаги барча диққат - эътибор унинг тилига қаратилади.

     Матбуотдаги тили биринчи ўринда ҳамма тушунадига, оммабоп бўлиши керак. Бир қараганда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган жамиятдаги инсонлар ундаги фикр мулоҳазаларни бемалол тушуниб олиб, муҳокама қилолиши керак. Ундаги саҳифалар ва сарлавлар матнга муносиб бўлиши керак.

 Шунингдек, сарлавҳаларнинг қўйилишида ҳам унинг тилининг аҳамияти  муҳимдир. Ёритилган келиб чиққан ҳолда тушинилган хулоса, бир ёки бир нечта сўз билан сарлавҳа тарзида намоён этилади. Сарлавҳани бир ўқиганда бутун бир матнни нима ҳақида эканлигини тушиниб олиш бу сарлаҳва юритилган тилга боғлиқ бўлади. Тилнинг қанчалик тушинарли ва мукаммал қилиб берилиши бу муаллиф назарясига боғлиқ бўлади.

     Агарда, биз матбуотда турли хил миллатлардан кириб келган сўзлардан фойдаланиб уни оммага тақдим қиладиган бўлсак, омма уни тўлиқ тушинолиши жамиятда чигал вазиятни юзага келтиради. Бу эса инсонлар фикр доирасининг ва қарашларининг торайиши ва нотўғри мулоҳаза юритишига олиб келади. Шу сабабли биринчи ўринда матбуотнинг тилига эътибор қаратилмоқда.

   Истиқлол туфайли Ўзбекистон матбуоти тараққиётда ҳам сифат жиҳатидан бутунлай янги демократик ривожланиш босқичи бошланди. Мамлакатда матбуот эркинлигини таъминлашга кенг имкониятлар яратилиб борилмоқда. Оммавий ахборот воситаларнинг нормал фаолият кўрсатиши учун шарт-шароит яратиш, уларни нашр этиш ва тарқатиш билан боғлиқ молиявий ва техник масалаларни ечишда, ижодкорларнинг демократик жараёнда фаол иштирок этиш учун амалий ёрдан кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг оммавий ахборот воситалари демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий-сиёсий жамғармаси ташкил қилинди. Бу эса оммавий ахборот воситалари фаолиятининг ўсишига, янада кенг имкониятларнинг очилишига сабаб бўлди.

 

  ЎзДЖТУ Медиа ва коммуникация факултетининг 2- курс талабаси Мухлиса Нуралиева

    

Фойдаланилаган ададбиётлар:

(Уз.м.wикипедиа.орг).

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси