Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари кўздан кечирилмоқда.

Қумқўрғон тумани ҳокимлигида куз-қиш мавсумини талофатсиз ўтказиш мақсадида ташкил этилган штаб томонидан ижтимоий соҳа обектларида иситиш тизими, энергия таъминоти ва коммунал хизматларнинг сифатли кўрсатилишини таъминлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Сурхондарё вилояти Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи полковник Ш.Саидов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан штаб фаолияти ҳамда туман марказий шифохонаси ва ногиронлиги бор мурувват уйида иситиш тизими ҳолатини кўздан кечирди.

Бундан ташқари аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш шахобчасида бўлиб, аҳолига қанча муддатда суюлтирилган газ тўлдирилган балонлар етказиб берилаётганлиги билан танишди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси