Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ҚУМҚЎРҒОН ТУМАНИ ИЧКИ ИШЛАР БЎЛИМИ БИНОСИ КАПИТАЛ ТАъМИРЛАНИБ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ.

Бугунги кунда мамлакатимизда муҳтарам президентимиз ташаббуслари билан тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш ҳамда жиноятчиликка қарши курашишнинг мутлақо янги, – “жиноятга қарши курашиш ҳақиқати ва адолати” деб номланган тизим йўлга қўйилди.

Бу борада амалга оширилаётган ишлар доирасида алоҳида эътибор Ички ишлар органларини халқчил давлат идорасига айлантиришга қаратилганлигини алоҳида эътироф этиш лозим.

Бугун Қумқўрғон тумани Ички ишлар бўлими биноси капитал таъмирланиб фойдаланишга топширилди.

Мазкур бино 1972-йилда туман ҳокимияти учун қурилган бўлиб, 2001-йилда Қумқўрғон тумани Ички ишлар бўлимига фойдаланиш учун берилган. Ушбу бино 21 йилдан буён капитал таъмирга мухтож эди. Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан 2 миллиард сўм пул маблағлари ажратилиб, бино капитал таъмирдан чиқарилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси