Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси қабул қилинганлигининг 32 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида Қумқўрғон туманида қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 17-октябрдаги Ф-53-сон «Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги Фармойиши ижроси юзасидан Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди раиси Абраев Хасан Чориевич ҳамда судя Усмонов Тоҳирбек Шавкатовичлар томонидан Бизнесни ривожлантириш банки Қумқўрғон туман филиалида Конститутсиям 32 ёшда шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда Бизнесни ривожлантириш банки Қумқўрғон туман филиали ходимлари, фуқаролар иштирок этди.

“3-декабр – Халқаро ногиронлар куни” Республикамизнинг барча ҳудудларида кенг нишонланмоқда.  Бу эса ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг яққол исботидир.

Қумқўрғон тумани 3-сектор ҳудудида ташкил этилаётган яшил макон боғига лойиҳа доирасида дарахт ва бута кўчатлари экиш мавсумига старт берилди. Шу муносабат билан туман Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник М.Ш.Амантураев  ва ИИБ ходимлари билан биргаликда 500 тупдан зиёд мевали-манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Бугун Қумқўрғон тумани 1-сектор ҳудудидаги “Янги авлод” маҳалласида Сайёр қабул ҳамда "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди. Унда туман ҳокими ўринбосари Нормўмин Алланазаров ҳамда тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла аҳолиси ва ёшлар иштирокида бўлди.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси