Қумқорғон туманида Сурхондарё вилоят ички ишлар бошқармаси фахрийси истеъфодаги маёр марҳум Жуманазар Холтўраевнинг хотирасига ҳамда 9-май Хотира ва қадирлаш кунига бағишлаб фахрийлар ўртасида спортнинг “Мини футбол” тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Унда Қумқўрғон туман ҳокимнинг ўринбосари Н.Алланазаров, Республика маънавият ва маърифат маркази, Қумқўрғон туман бўлинмаси бошлиғи Ш.Мамадиев, умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва бошқа масъуллар иштирок этди.
Бугун 9-май Хотира ва қадрлаш куни байрами юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.
Қумқўрғон тумани "Ёшлар" истироҳат боғида туман ҳокими Анвар Нормаматов бошчилигида туман ташкилотлари, муассаса раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлишди.
Танлов 15-май–“Халқаро оила куни” муносабати билан туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ташкил этилди.
Унда туманда ҳурмат-эътибор қозонган, маҳалладаги қўни-қўшнилар билан яқин муносабат ўрнатиб, фарзанд тарбиясида бошқаларга ибрат бўлаётган оилалари учта шартда - таништирув, "Бу менинг оилам" мавзусида фото албом жамланмаси ҳамда 3 дақиқалик маънавий-маърифий видеороликлари билан беллашишди.
Йиғилишда маҳалланинг жамиятдаги нуфузи ва ролини ошириш, аҳоли муаммоларни ҳал этадиган чинакам тизимга айлантириш, маҳалла фуқаролар йигʻинлари масъулларининг иш самарадорлиги ҳамда масъулиятини ошириш, маҳалладаги камбағалликни қисқартириш бўйича масалалар кўрилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025